Давлатимиз раҳбари раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши давом этмоқда.
– Мақом санъатини ривожлантириш, уни қоронғуликдан ёруғликка олиб чиқиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган санъаткорларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди, – деди Президент.
Халқ оғзаки ижоди дурдоналарини кенг тарғиб этиб келаётган бахшилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш эътибор марказида бўлади.
Мамлакатимиз фондларида сақланаётган 3 мингдан зиёд достон, мақом ва фольклор асарларини замонавий форматга ўтказиш кўзда тутилган.
Умуман, ушбу санъатни оммалаштиришда рақамлаштиришдан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Мақом, катта ашула, бахшичилик, атлас ва адрас, кулолчилик ва заргарлик каби 12 та ноёб маданий мерос намуналари бўйича анъаналарни давом эттирадиган мактаблар яратилади.
ЎзА