Жорий йил “Global Media Congress 2023» иштирокчиларнинг ўсиши кузатилди. Ўтган йили 13 минг 556 иштирок бўлган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 23 минг 924 тани ташкил этди. Шунингдек, конгресс давомида 172 та давлат иштирок этди. Улардан 31 таси биринчи марта иштирок этди. 32 минг квадрат метр майдонни эгаллаган Конгрессда турли мамлакатлардан 77 етакчи соҳа маърузачиси жалб қилинган. Конгресс кўргазмасида етакчи халқаро ва маҳаллий брендлар энг сўнгги оммавий ахборот воситаларига йўналтирилган технологиялар, маҳсулотлар ва хизматларни намойиш этилди.

Маълумот учун 2024 йилги Жаҳон медиа форуми ноябрь ойининг 25-28 саналарида бўлиб ўтади.

 

Нозимбек Мардонов, Шаҳноза Тоштемирова, 

Дониёр Якубов (видео), ЎзА