Маълумки, футбол бўйича «Париж-2024» Олимпиадаси сари кейинги юриш нуқтаси мамлакатимиз терма жамоаси учун 23 ноябрдан бошланади.

Айнан шу куни 2024 йилнинг 15 апрелидан 3 май кунига қадар Қатар яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футбол жамоалари ўртасида ўтадиган Осиё чемпионати иштирокчилари учун қуръа ташлаш маросими ташкил этилади.

Қуръа 16 та жамоа ўртасида ўтказилиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-саватчада Қатар, Саудия Арабистони ва Япония билан жой олган.

Айтиш лозим, Қатарда ўтказиладиган қитъа чемпионатида совринли ўринларни эгаллаган учта терма жамоа 2024 йилги Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади. Тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа Африка футбол конфедерацияси иштирокчисига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади.

Қолган саватчалар қуйидаги кўринишни олган:

2-саватча: Австралия, Ироқ, Вьетнам, Корея Республикаси.

3-саватча: Таиланд, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт.

4-саватча: Малайзия, Тожикистон, Индонезия, Хитой.

Қитъа мусобақасига қуръа ташлаш маросими 23 ноябрь куни ўтказилади.

Т.Рўзиев, ЎзА