Беруний туманининг Хоразм маҳалласидаги 2 гектарга яқин қаровсиз, фойдаланилмасдан турган ҳудудда 2-сектор ташаббуси билан “Хотира боғи” ташкил этилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши раиси Т.Поёнов, туман фаоллари “Хотира боғи” лойиҳаси билан танишиб, дастлабки кўчатларни экишди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талабалари ҳам иштирок этди. Боққа ҳудуднинг иқлим шароитига мос 600 туп мевали, 300 туп манзарали кўчат экилди ва суғориш тизими билан таъминланди. Шунингдек, масканда дам олиш жойлари, гулзорлар ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.