Самарқандда ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Meridiame” компанияси раиси Тьерри До билан учрашди.

Компания Европа, Шимолий Америка ва Африкада инфратузилма соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. Ўн битта мамлакатда офисларига эга. Активлари – 18 миллиард евро.

Учрашувда компаниянинг “Янги Тошкент”ни барпо этиш доирасида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.