Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари кўплаб хорижий тилларга таржима бўлган. Энди эса бу асар қардош қорақалпоқ тилига ўгирилди. Асар ушбу тилга биринчи марта тўлиқ таржима қилинди.

Таржима устида қатор таниқли адиблар меҳнат қилди ва ниҳоят ишни охирига етказди. Бу хушхабар кўпчиликни хурсанд қилиши аниқ.

“Бобурнома”да воқеалар муаллифнинг ўз бошидан кечирганлари ва ўша узоқ замонларнинг тарихий фактлари билан туташиб кетади. Шу сабаб ҳам китобхон шаҳзода Бобурни, ошиқ Бобурни, шоҳ Бобурни ва унинг жанглардаги мардликларини китоб матни орқали теран ҳис қилади.

Китоб муаллифи, яъни Бобур қўлига қалам олиб ўз бошидан кечирганлари, кўрганлари, эшитганларини ҳаққоний баён қилишга аҳд қилади ва умрининг сўнгги дамларигача аҳдига содиқ қолади.

Шу сабабли бу асар қадрланади ва жаҳоннинг кўп тилларига таржима қилинган. Асардаги ушбу ғоялар қорақалпоқ тилида ҳам акс эттирилди.

Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида «Sahhof» нашриётида чоп этилган.

 

Н.Усмонова,

ЎзА