ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги 2-касб-ҳунар мактабининг бош устаси Серикбай Мирзабоев ўз касбидан ҳурмат ва иззат топган фидойи педагоглардан. У таълим соҳасида қарийб 30 йилдан буён самарали меҳнат қилади.

Касб-ҳунар мактабида “Электротехника ва электроника асослари” фанидан ўқувчи-ёшларга сабоқ бериб келаётган педагог ўз билимини мунтазам равишда бойитиб боришни одат қилган. Шу боис, янгича педагогик методлар асосидаги дарсларини ўқувчилар пухта ўзлаштирмоқда.

С. Мирзабоевнинг ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги самарали меҳнати муносиб баҳоланиб, Президентимиз фармони асосида ўтган йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА