АҚШ Президенти Жо Байден Мичиган штатида автомобиль корхоналари ишчиларининг иш ташлаш акциясида иштирок этди. Унинг қисқа нутқи C-SPAN телеканали орқали намойиш этилди.
Давлат раҳбарини мазкур акцияга UAW – АҚШ Автомобилсозлар саноати бирлашган касаба уюшмалари раҳбари Шон Фейн таклиф қилган.
– Сизлар ойлик маошларингиз жиддий кўтарилишига лойиқсизлар, – деган Байден. – Кўпчилик бизнинг мамлакатни Уолл-стрит бунёд этган, дейди. Юртимизни ўрта синф ва касаба уюшмалари қурган, – деб қўшимча қилди у.
Президентлик сайловида қатнашиш нятида бўлган собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп 27 сентябрда UAW аъзолари билан кўришишни режалаган.
Детройтдаги автомобиль заводининг 19 минг ишчиси ойликни ошириш, имтиёз бериш, пенсия дастурини такомиллаштириш ва шароитни яхшилаш талаби билан иш ташлаш эълон қилган.