ОИВ инфекцияси бугунги кунда бутун жаҳонда долзарб муаммога айланиб бормоқда. ОИВ инфекциясининг аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-14-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 84-сон қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорларнинг ижроси юзасидан тизимли тарзда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб йил давомида аҳоли, айниқса, уюшмаган ёшлар, мигрантлар ва оила аьзолари орасида “ОИВ инфекциясининг юқиш йуллари ва профилактикаси, тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ишлари ўтказилиб борилмоқда.
Агар, аёлда ҳомиладорлик вақтида ОИВ инфекцияси аниқланганда ҳудудидаги ОИТСга қарши курашиш марказига ёки яшаш жойидаги акушер- гинеколог маслаҳатига бориши ва ҳомиладорлик даврида мунтазам равишда акушер-гинеколог назоратида бўлиши керак. Бунда ОИВ инфекцияли ҳомиладор аёлларнинг туғруҳ жараёни кесерево усулида амалга оширилиб, бунинг натижасида ОИВ инфекцияли ҳомиладор аёллардан соғлом чақолоқлар дунёга келмоқда. ОИВ инфекцияли аёлларда туғруқдан кейин она сути билан эмизиш тақиқланади ва янги тўғилган бола сунъий озиқатлантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 206-сонли буйруғи асосида ҳомиладор аёлларда ОИВ инфекциясини ўз вақтида аниқлаш ва ОИВнинг онадан болага ўтиши профилактикаси бўйича ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ҳудудий оилавий поликлиникаларга ҳисобга олиниши белгиланиб, ҳомиладар аёл шу заҳоти ОИВ инфекциясига текширилиши лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2023-йилнинг 7 ойи давомида 27656 нафар ҳомиладорлар ҳисобга олиниб, улардан 27636 нафари ИФА услубида, 696 нафар аёллар шаҳар ва туман туғруқ бўлимларида экспресс-тест услубида ОИВ инфекциясига текширилди.
Бу йуналишдаги ишлар республикамизда мунтазам давом этмоқда.
А.Айтмуратова,
Г.Хабипова,
Қорақалпоғистон Республика ОИТСга қарши курашиш маркази шифокорлари.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги