Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги арафасида бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар Ўзбекистон нотариат тизимида таъсис этилган “Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Хусусан, бугун бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров Нотариал палатанинг қисқа муддатларда шиддат билан энг замонавий нотариат тизимлари қаторидан жой олишида Палата фаолиятининг шаффоф эканлиги, Оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам алоқа ўрнатилганлигининг катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари – электрон ва босма ОАВлар вакиллари Ўзбекистон Нотариал палатасининг кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Мукофотланганлар қаторида Нотариал палатанинг яқин ҳамкорлари – Ўзбекистон Ахборот агентлиги (UzA.uz), Халқ сўзи (xs.uz), “Янги Ўзбекистон” сайти (yuz.uz),  Hudud24.uz, “Ўзбекистон24”, “Ёшлар”, “Тошкент” телеканаллари ва “Ўзбекистон24” радиоси вакиллари бор.

ЎзА