Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тарих фанлари доктори, профессор Рустамбек Шамсутдиновнинг “Иккинчи жаҳон уруши ва фронт газеталари” номли китобининг тақдимоти ўтказилди.
Муаллиф китобда Ватан озодлиги, юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун жонини фидо этган аждодларимиз ёд этилган. Китобни тайёрлашда даврий матбуот материаллари, архив ҳужжатларидан фойдаланилган. Уч жилддан иборат асарда ҳали оммага айтилмаган маълумотлар ҳам келтирилган. Улар орасида ўзбек тилида бевосита фронтда чоп этилган газеталар ҳам бор.
Уруш даврида чоп этилган “Ватан учун”, “Совет жангчиси”, “Суворовчи”, “Фронт ҳақиқати”, “Қизил аскар ҳақиқати”, “Бонг”, “Ватан шарафи учун”, “Душманга қарши олға”, “Қизил армия” каби фронт газеталари мақолаларидан намуналар келтирилган.
Кутубхона фойесида китоблар, фотосуратлар, грампластинкалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.