Ўзгидромет айнан кузда кутилаётган об – ҳаво прогноз маълумотлари билан бўлишди.
Сентябрь
Сентябрь ойида ойлик ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача иқлимий меъёрдан 1 – 1,5 даража юқори келиши, бир сўз билан айтганда, ой иссиқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Ёғинлар меъёр атрофида ва меъёрдан кам бўлиши мумкин.
Октябрь
Синоптиклар мазкур ойда ойлик ўртача ҳаво ҳарорати республика бўйлаб иқлимий меъёр атрофида бўлишини маълум қилган. Ойнинг иккинчи ярмидан биринчи «совуқ уриш» ҳодисаси рўй бериб, баъзи ҳудудларда тунда ҳаво ҳарорати -2 даражагача пасайиб кетиши огоҳлантирилган. Ёғинлар меъёр атрофида ва ундан кўпроқ бўлиши таъкидланган.
Ноябрь
Ой давомида ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, аммо ёғинлар меъёрдан бироз кам, кузнинг сўнги ойи бироз қуруқроқ ўтиши кутилмоқда.
Ҳозирда узоқ муддатли об – ҳаво прогнозларининг юқори ишончли усуллари мавжуд эмас, шунинг учун мавсумий прогнозларни маслаҳат тарзида қабул қилиш тавсия этилади.
ЎзА