ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида “Янги Мўйноқ” китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди.
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экологик қўмита раиси ўринбосари Ботир Матмуратов, шоир ва ёзувчилар иштирок этди.
Тадбирда “Янги Мўйноқ” китоб-альбомида Мўйноқ туманида амалга оширилган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, жамиятдаги ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ислоҳотлар нафаси акс эттирилгани хусусида сўз юритилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА