Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечқурун секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР: 26-27 август кунлари республика ҳудуди бўйлаб шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин.
27-28 август кунлари ҳавонинг кундузги ҳарорати 23-28 даража илиқ бўлади. 26 август куни Республиканинг шимол ва чўл ҳудудларида, 27-28 август кунлари эса қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғирлар бўлади.
Кучли ёмғирлар сабабли 27-29 август кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
ЎзА