Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, аризани my.uzbmb.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда 31 августга қадар топшириш мумкин.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Ариза берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома юборилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига бориши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2023 йил 24 августдан бошланади.

ЎзА