Жамиятимизда ҳар бир касб эгасининг алоҳида ўрни бор. Ҳар бир инсон болаликда орзу қилган, ўзи севган, унга сидқидилдан кўнгил қўйган соҳа эгаси бўлишни орзу қилади. Шу билан бирга ҳар бир касбнинг ўзига ҳос қийинчилиги ва машаққати бўлади. Мана, шундай масъулиятни талаб қиладиган касбларнинг бири Ватан ҳимоячисидир. Жамият тинчлиги билан биргаликда Ватанимиз сарҳадларини куну-тун кўз корачиғидек асраб-авайлаш борасидаги машаққатли хизматлардан яна бири Давлат чегараларини қўриклаш ва ҳимоя қилиш бўйича жанговар вазифаларни бажарувчи чегарачиларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, деб биламиз.
Юрт озодлиги йўлида қанчадан-қанча юртдошларимиз ўз жонларини фидо қилган. Буларнинг барчаси миллатимиз, урф-одатларимиз, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган азиз ва муқаддас она Ватан тупроғини ҳимоя қилиш учун шахид кетганлигини барчамиз яхши англаймиз.
-Давлатимиз чегараларини ҳимоя қилиш хар доим долзарб вазифалардан бири бўлиб келган. Сўнги пайтларда жаҳон миқёсида юз бераётган нотинчлик, қуролли босқинлар, хунрезликлар каби салбий ҳодисаларнинг олдини олиш, Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, фаровонлигини асраш бизнинг энг олий максадимиз эканлигини барчамиз яхши англаймиз. Ҳақиқий ҳарбий одам ўз юртининг ватанпарвари бўлиши керак.
Менимча, инсон шундай касбни танлаган бўлса, у учун давлат олдидаги бурчи биринчи ўринда туриши керак. Ҳарбий касб – ҳақиқий йигит-қизларнинг, ўз Ватанининг содиқ фарзандлари танловидир. Буни бошқа касбнинг масъулияти билан солиштириб бўлмайди. Улар она юрти, давлат чегараларимиз дахлсизлигини ҳушёрлик билан ҳимоя қилмоқда. Ҳарбийлар душманнинг биринчи зарбасини ўзларига олишга доим тайёр. Мен ҳам Ватанимиз тинчлиги билан черагаларимиз мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида мана шундай машақатли ва масъулятли касбни танладим.
Хизмат фаолиятим давомида давлатимизнинг турли хил худудларида шунингдек, ҳар хил иқлим шароитларида хизматда бўлиб, салмоқли ютуқларга эришдим. Ватанимиз чегараларини ҳимоя қилишдек шарафли ва ғурурли касбим билан доимо фахрланаман.
Ватанга муҳаббат жўш уриб турган инсон, она юртидан жонини аямайди. Дунёда касблар кўп, ҳарбийлик улар орасида энг улуғидир. Ватан ҳимоячиси ҳисобланган ҳарбийларимиз нафақат ўзини, оиласини, балки халқини, мамлакатини ҳимоя қилади. Бу эса биз учун— катта бахт, улкан шараф -дейди майор Ҳакимов Зайниддин.
Таъкидлаш жоизки, ҳарбий касб дунёдаги шарафли касблардан биридир. Мана шундай мард Ватан ҳимоячилари тинчлигимиз ва осойишталигимиз қўриқчисидир.
Ҳ. Кдирбаева,
Чегара қўшинлари ходими.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги