Асосий мукофотлар:

 

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение):

1-ўрин:

Назира Мамбетшарипова – “O‘zbekiston – 24” телеканали бўлим мудири

Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ислоҳотлар жараёни, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ёритилган материаллари учун

2-ўрин:

Насриддин Асриддинов – “Milliy” телеканали бош муҳаррири

Халқимизнинг бой маданий-маънавий меросини асраб-авайлаш ва янада бойитиш, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизни аҳоли ўртасида тарғиб этишга бағишланган кўрсатувлари учун

3-ўрин:

Муродбек Отажонов – Хоразм вилояти телерадиокомпанияси ходими

Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, инновацияни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги кўрсатувлари учун

Энг яхши журналистик материал учун (радио):

1-ўрин:

Улжамол Хоннаева – «Yoshlar» телерадиоканали шарҳловчиси

Юксак маънавиятли, мустақил фикрли, кенг дунёқарашли ёшларни вояга етказиш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги “Ёшлар студияси”, “Ном” ва “Халқона” дастурлари учун

2-ўрин:

Моҳичеҳра Тўлаганова – “Маҳалла” телерадиоканали ДУК “Маҳалла” радиоканали муҳаррири

Ташқи ва ички туризмни ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш борасидаги эшиттиришлари учун

3-ўрин:

Умрзоқ Ҳамдамов – Жиззах вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири

Вилоятда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳадаги янгиланишлар, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган материаллари учун

Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):

1-ўрин:

Зулфия Мўминова – Эркин ижодкор

Маънавий-маърифий соҳалардаги янгиланишлар ва муаммолар, шунингдек, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросига оид туркум таҳлилий мақолалари учун

2-ўрин:

Давлатжон Полвонов – “Бағдод ҳаёти” газетаси бош муҳаррири

Долзарб ижтимоий-маънавий мавзулар, айниқса, ҳудудларда халқимиз ҳаёти, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган янгиланишлар жараёни ёритилган чиқишлари учун

3-ўрин:

“Овози Самарқанд” газетаси таҳририяти – Бош муҳаррир Баҳодир Раҳмонов

Вилоятда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, миллатлараро дўстлик ва тотувлик тарғиботига қўшаётган ҳиссаси учун

Энг яхши журналистик материал учун (Интернет-журналистика):

1-ўрин:

Бахтиёр Насимов – Daryo.uz интернет нашри шарҳловчиси

Қонун устуворлиги ва фаол фуқаролик позицияларини шакллантириш, демократик жараёнларни ўзида акс эттирган туркум материаллари учун

2-ўрин:

Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг kknews.uz веб-сайти – Директор Есимқан Қанаатов

Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёни, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасининг тарихи, маданияти ва бугунги куни ҳақида интернет тармоғида эълон қилинган материаллари учун

3-ўрин:

Юрий Черногаев – Anhor.uz веб-сайти шарҳловчиси

“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Тошкент халқаро конференциясига бағишланган материаллари учун

Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича:

 

«Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Матбуот хизмати раҳбари – Элбек Долимов

“Энг яхши фоторепортаж учун” номинацияси:

Аъло Абдуллаев

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Фотоахборот таҳририяти фотомухбири

“Оммавий ахборот воситаларида китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун” номинацияси:

“Toshkent” телеканали Маърифий-кўнгилочар ва кинодастурлар бош муҳарририяти

Гуруҳ раҳбари – Дилдора Мардиева

“Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси:

Осман Гўкмен (Туркия)

“TRT” телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

И л о в а

 

Миллий ҳамкорлар таъсис этган номинациялар
 
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши:


1. «Меҳнат муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун»:

Наргиза Шоисломова, “O‘zbekiston – 24” телеканали мухбири.

2. «Ижтимоий шериклик мавзуси ёритилган энг яхши материал учун»:

Муҳаббат Тўрабоева, «Ишонч» газетасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири.

Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди:

1. «Инновацион ғояларни тарғиб этган энг фаол журналист»:

Азиз Қаршиев, “Kun.uz” янгиликлар веб-сайти журналисти.

2. «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижросини ёритган энг фаол журналист»:

Беҳзод Қобулов, “Оҳангарон ҳаёти” газетаси бош муҳаррири.

Халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

«Инсон ҳуқуқлари бўйича Конвенциянинг 70 йиллигига бағишланган энг яхши материал учун» (таълим, маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳалари бўйича):

Бахтиёр Насриддинов, ЎзМТРК, «Маданият ва маърифат» телеканали мухбири.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси:

1. Наргис Саидалиева, «Жаҳон» ахборот агентлиги мухбири.

2. Дилафруз Қулматова, “UzReport TV” телеканали бошловчиси.

3. Улуғбек Шоназаров, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири.

Project HOPE (ЮСАИД дастури) (АҚШ):

1. «Сил касаллигининг олдини олиш ва даволаш масалалари ёритилган энг яхши материал учун»:

Хулкар Ражабова, «Қашқадарё ёшлар спорти» газетаси мухбири;

Нилуфар Утаганова, Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири.

2. «Сил хасталигига чалинган беморларга нисбатан бағрикенглик» мавзуидаги энг яхши материал учун»:

Дилрабо Курязова, «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газеталари мухбири.

D V V International (Германия):

«Шахс ва жамият ривожида катта ёшдагиларни ўқитиш/бошқа касбга йўналтиришнинг ўрни ҳақидаги энг яхши материал учун» (фақат босма ва онлайн ОАВ журналистлари учун):

Гулмира Шукурова, “Ўзбекистонда чет тиллар” электрон портали директори.

“Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилоти (Словения):

«Коррупцияга қарши кураш ёритилган энг яхши материал учун»:

1. Anhor.uz веб-сайти жамоаси.

2. Анора Содиқова, dia.uz веб-сайти бош муҳаррири.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси:

«Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқалар ривожи ҳақидаги энг яхши материал учун»:

Борис Бобоев, эркин ижодкор.

ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси:

1. “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги самарали ҳамкорлик ёритилган энг яхши материал учун”:

Барчиной Жўраева (журналист) ва Х.Қудратов (оператор) ЎзМТРК.

2. “Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожи ҳақидаги энг яхши материал учун”:

Олимжон Ўсаров, «Кексалик гашти» журнали бош муҳаррири.

3. “Бир макон – бир йўл” қурилиши ёритилган энг яхши материал учун:

Ли Яоюань, Цзинцзи Жибао (Economics daily) газетасининг Тошкентдаги мухбири.

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси:

1. “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги энг яхши материал учун” (пойтахт журналистлари учун):

Қамариддин Шайхов, Qalampir.uz сайти раҳбари;

Умид Шермухамедов, Kun.uz сайти бош муҳаррири.

2. “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги энг яхши материал учун” (ҳудудий журналистлар учун):

Дилмурод Жумабоев, Vodiymedia.uz/“VODIY MEDIA” МЧЖ директори.

3. “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун” (ҳудудий журналистлар учун):

Мунира Абдуллаева, ZO’R TV продюсери.

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Озарбайжон маданият маркази:

1. “Ўзбекистон ва Озарбайжон: Буюк ипак йўлида қадим замонлардан бугунга қадар”:

Гулсара Сагатханова, ЎзМТРК «Dunyo Bo‘ylab» телеканали муҳаррири.

2. «Ўзбекистон ва Озарбайжон – кўп миллатли ва бағрикенг мамлакатлар» мавзуидаги энг яхши материал учун»:

Наргис Қосимова, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети доценти, жамоатчи журналист.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақавий экология маркази филиали (РЭЦЦА):

“Сув-экология мавзуидаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган энг яхши материаллар учун” (иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида сувни тежаш борасида амалга оширилаётган ишлар).

1. Ильдар Мударисов, «Uzbekistan today» ахборот агентлиги бош муҳаррири.

2. Татьяна Петренко, «Экономическое обозрение» журнали мухбири.

3. Қанаатов Есимқан, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори.

Гёте институти:

“Ўзбекистоннинг маданият соҳасидаги сиёсати масалаларига бағишланган энг яхши материал учун”:

Вилоят Шодибекова, ЎзМТРК «Dunyo Bo‘ylab» телеканали муҳаррири.

Грузия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси:

Гулсара Сагатханова ва Моҳир Муродов, ЎзМТРК «Dunyo Bo‘ylab» телеканали ижодий гуруҳи.