Пойтахтимиздаги 110-мактабда умумтаълим мактаблари табиий фанлар ўқитувчиларининг касб маҳоратини ошириш мақсадида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Тадбир Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Инновация, технология ва стратегиялар маркази, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ва Fulbright visiting scholar Program ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарда Тошкент шаҳри ва вилоятидан Steam-таълимни жорий қилиш учун саралаб олинган 60 нафарга яқин мактаб ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Учрашувнинг биринчи иш кунида Инновация, технология ва стратегиялар маркази ҳамда ҳорижий мутахассислар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Педагогик маҳорат ва таълим технологиялари” услубий қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Қўлланмада PhET, Nearpod и Kahoot каби таълим иловаларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини самарали ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган. Ушбу иловалар ёрдамида танланган мавзулар бўйича интерфаол, мутақил ишлар, дарс режалари ва тақдимотлари, матнлар, викториналар, видеоконтентлар тузиш, тарқатма материаллар ишлаб чиқиш ёки дарс жараёнида тайёр ўқув ресурслари сифатида фойдаланиш мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, республикамизнинг бошқа вилоятларидаги мактаб ўқитувчилари учун ҳам бундай ўқув семинарларни ташкил этиш режалаштирилган.
Н.Усмонова тайёрлади, ЎзА