ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани «Кенегес» овул фуқаролар йиғинида қарийб 7 ярим минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ҳудудда 4 та умумтаълим мактаби, 3 та хусусий мактабгача таълим муассасаси, 1 та оилавий шифокорлик пункти ва бир қанча савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.

Аҳоли, хусусан, «Темир дафтар»га киритилган 6 оила, «Аёллар дафтари» рўйхатидаги 189 нафар хотин-қиз, «Ёшлар дафтари»даги 15 нафар фуқарони ижтимоий қўллаб-қувватлаш устувор эътиборда.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида овул фуқаролар йиғиндаги 120 нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиш, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, 1 миллиард 622 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Шунингдек, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни яхшилаш бўйича кенг кўламдаги ишлар бажарилмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА