Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари «Янги Ўзбекистон» университетида Ўзбекистон – Америка халқаро тиббиёт форуми бўлиб ўтади.
Тадбирда Америка стандартларига асосланган илғор ёндашув ва илғор тажрибаларни маҳаллий тиббиётга жорий қилиш, сармояларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинади.
Конференция кўп тармоқли илмий тадбир ҳисобланиб, унга кимё, физика, информатика ва математика йўналишлари бўйича жаҳон миқёсидаги тадқиқотчи олимлар таклиф этилган.
Спикерлар дунёнинг глобал ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларини ҳал қилиш бўйича илмий тадқиқотлар бўйича сессияларда маъруза қиладилар.
ЎзА