Бир неча кун олдин Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 40 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Украинадаги можарони ҳал қилиш масалалари кўриб чиқилди. Табиийки, Россия иштирокисиз ўтган мазкур йиғилишни Москва ҳам кузатиб турди. Ушбу йиғилишда қандай масалалар муҳокама қилинган эди, ундан қандай натижалар кутиш мумкин?
Сиёсий шарҳловчи Абдували Соибназаровнинг бу борадаги фикрлари билан танишасиз.
Тўлиқ видеони ЎзАнинг YouTube тармоғида кўришингиз мумкин.
Кенжа Бегжанов,
Нишонбой Абдувоитов.
ЎзА