AҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) Ерга яқинлашиши мумкин бўлган хавфли астероид ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда NASAнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази сайтида хабар берилди.
Хабарга кўра, объектнинг Ерга яқинлашиши 23 август куни содир бўлади. Шу куни астероид 6037 (1988 EG) сайёрадан тахминан 6 миллион км. узоқликда учиб ўтади. Унинг диаметри 430 метрдан 960 метргача, тезлиги эса секундига 14,25 км.
Тахмин қилинишича, сайёра ва самовий жисм ўртасидаги минимал масофа деярли 6,1 миллион километрни ташкил қилади.
Aстероид 6037 (1988 EG) потенциал хавфли деб таснифланади. Бу туркумга Ер орбитасини 7,5 миллион километрдан кам масофада кесиб ўтувчи астрономик объектлар киради.
ЎзА