Хитой Халқ Республикаси Божхона Бош бошқармаси сешанба куни эълон қилган маълумотларга кўра, Хитой 2023 йилнинг январь-июль ойларида нефть ва табиий газ импорти ҳажмини мос равишда 12,4 фоизга ва 7,6 фоизга оширди.

Ҳисобот даврида Хитой 325,752 миллион тонна нефть импорт қилди, нарх бўйича хориждан хом нефть сотиб олиш 187,293 миллиард долларга тушди. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга кам. Июль ойида Хитой чет элдан 23,904 миллиард долларга 43,686 миллион тонна нефть сотиб олди.  

2023 йилнинг январь-июль ойларида табиий газ импорти ҳажми 36,9 миллиард доллар миқдорида 66,876 миллион тоннани ташкил этди. Ўтган ойда Хитой чет элдан 4,9 миллиард долларга 10,3 миллион тонна табиий газ сотиб олди.

2023 йилнинг биринчи етти ойида кўмир импорти 261,184 миллион тоннани ташкил этди ва Хитойга 31,563 миллиард доллар тушди. Июль ойида Хитой хориждан 39,26 миллион тонна кўмирни 3,867 миллиард долларга сотиб олган.