Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Бухоро шаҳридаги Арк – вилоят ўлкашунослик музейига келди.
Икки давлат раҳбарлари мазкур музей фаолияти билан танишди, бу ердаги ноёб осори атиқаларни кўздан кечирди.
Бухоро ўтмишда савдо, маданият ва сиёсий алоқалар маркази сифатида минтақада муҳим мавқеига эга бўлган. Аркда ҳукмдорлар турли эллардан келган элчилар билан мулоқот олиб борган.
Икки давлат раҳбарлари музей қўриқхона ҳудудидаги жомеъ масжидида бўлди. Меҳмонларга қўрғон марказида сақланиб қолган қабулхона — маросимхонада вилоят санъаткорлари томонидан тақдим қилинган миллий куй-қўшиқларда халқлар дўстлиги ғояси тараннум этилди.