Россиянинг “Прогресс МС-22” юк кемаси Халқаро космик станция – ХКС космик чиқиндилари билан тўқнашиб кетишнинг олди олинди, дея хабар берди “Роскосмос”.

– «Роскосмос» давлат корпорацияси таркибига кирувчи – Марказий машинасозлик илмий-тадқиқот институти миссияни бошқариш маркази маълумотига кўра, Москвада соат 05:03 да ХКС Россия сегменти – “Звезда” хизмат модулига туташтирилган космик кеманинг двигателлари ёқилган, – дейилади давлат корпорацияси матбуот хизмати ахборотида.

“Интерфакс” очиқлашича, амалга оширилган ҳаракат натижасида станция орбитасининг ўртача баландлиги 0,5 километрга ошиб, 416,4 километрни ташкил қилган.

 

ЎзА