Парижда 2024 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Сенада ўтадиган синов мусобақалари бекор қилинди. Ёмғирдан кейин дарё ифлосланган, сув стандартларга жавоб бермай қолган.
– Жаҳон сув спорти Сенадаги сузиш бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бекор қилинганидан афсусда, аммо спортчилар саломатлиги ҳар доим бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолиши керак, – дейилади Халқаро сузиш федерацияси баёнотида.
Мусобақа шу ҳафта охирида бўлиб ўтиши керак эди. Федерация Олимпиада учун сув сифатини яхшилаш мақсадида инфратузилма лойиҳалари амалга оширилишини маълум қилди.
“The Guardian” нашри ёзишича, сўнгги ҳафталарда Сенада сув сифати турнирда белгиланган талабларга жавоб берган. Мусобақа ташкилотчилари ва шаҳар ҳокимияти 17-20 август кунлари Сенада триатлон мусобақаларини ўтказиш мумкинлигига умид билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинлари келаси йил 26 июлда старт олади.
ЎзА