Вашингтон ва Киев пайшанба куни Украина учун хавфсизлик кафолати бўйича музокара бошлаган.

“Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик кенгаши вакиллари украиналик ҳамкасблари билан узоқ муддатли хавфсизлик кафолати бўйича музокара бошлаш мақсадида учрашди”, – дейилади AҚШ ТИВ баёнотида.

Таъкидланишича, икки томонлама мажбурият Украинани ҳозир ҳимоя қилишга қодир барқарор кучлар билан таъминлаш, ушбу мамлакат ҳарбий институтлари ва саноати самарадорлиги, шаффофлигини қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашишга қаратилади.

Муҳокама G7нинг Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма декларацияси доирасида ташкил этилди.

ЎзА