Россия ОAВ хабарига кўра, жорий йил бошидан буён 231 мингдан зиёд фуқаро Россия Қуролли Кучларига шартнома бўйича хизматга жалб қилинган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб маълум қилган.
– 1 январдан 3 августга қадар жами 231 мингдан кўп киши шартномага қабул қилинган, – деди у. – Хизматни, иложи борича, самарали ташкил этиш мақсадида охирги ойларда қатор ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, собиқ Президент “ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий таъминотини сезиларли даражада яхшилаш” мумкинлигини қўшимча қилган.