Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Букингем саройи томонидан Буюк Британия Қироличаси Елизавета II вафотининг бир йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирга таклиф қилинмади. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Нашр ёзишича, АҚШда доимий яшаб келаётган Сассекс герцоги ва герцогинаси сентябрь ойи бошида Германияда ташкил этиладиган собиқ ва амалдаги ногирон ҳарбий хизматчилар иштирокидаги “Мағлубиятсиз ўйинлар” спорт мусобақасига келади. Оилавий хотира тадбирида Қирол Карл IIIнинг акаси герцог Йоркский Эндрю ҳам қатнашади.

Газета маълумотига кўра, монарх рафиқаси Камилла билан бирга маросимни 8 сентябрь – Елизавета II вафот этган куни Қиролича 2022 йил жон таслим қилган Шотландиядаги Балморал қасрида нишонлашни режалаштирган. “Мағлубиятсиз ўйинлар” эса 9 сентябрь куни Дюссельдорфда бошланади. Шу кунлари Гарри ва Меганнинг Британияга етиб келиши умуман муаммо эмас.

Қайд этилишича, жуфтлик хотира маросими муносабати билан ўтказиладиган на давлат, на хусусий тадбирларга таклифнома олмаган.

2020 йил январь ойида шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Қироллик оиласи юқори мартабали аъзолари рутбасидан воз кечишга қарор қилишган.

ЎзА