ФОТОРЕПОРТАЖ
Тарихийлик ва замонавийлик уйғун Самарқанд шаҳрининг кечалари ҳам ўзгача таровати билан кишига завқ беради. Айниқса, турфа рангдаги фавворалараро дов-дарахтлар экилган йўлакларда сайр қилиш тиғиз иш вақтидан кейин ҳордиқ чиқаришга айни муддао. Бундай дилга хуш ёқувчи манзиллар нафақат маҳаллий аҳолини, балки, хорижликларни ҳам ўзига чорламоқда. Тунги Самарқанд тароватидан баҳра олиш мақсадида кўчаю хиёбонларда бамайлихотир сайр қилиб юрган хорижлик сайёҳларнинг кўплиги фикримизнинг исботи, албатта.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА