Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги бўйича бунга ҳеч қандай чеклов йўқ. Яъни Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра, маданий-томоша ташкилотларида, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек профессионал спортчилар билан ота-онанинг ҳар иккисининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг) розилиги ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан, соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) иштирок этиш учун ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилади. Амалдаги таҳрирда эса йўқ эди.

Қайси ҳолатларда ҳам ўқиб, ҳам ишлаш мумкинлиги тўғрисида, юрист Ирода Қаҳҳарова маълумот беради.

Батафсил:

«Ҳуқуқий эксперт» туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА