Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилиш бежизга Тошкент вилоятида ўтказилмаётгани, ҳудуддаги иқтисодий натижалар Тошкент вилоятининг ҳақиқий салоҳиятига мос келмаслиги таъкидланди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиб, алоҳида дастурлар ишлаб чиқилгани ҳисобига мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди.
Бу бир ярим йилнинг ўзида 3 миллион аҳоли доимий даромадга эга бўлди, 1,5 миллион аҳоли эса камбағалликдан қутилди, дегани.
Умуман, республикамиздаги 347 та маҳалла камбағалликдан холи, яна 1,5 мингга яқин маҳалла эса ишсизлик бўлмаган ҳудудга айланди.
–Вазирлар ва ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Камбағалликни қисқартириш битта вазирлик ёки агентликнинг иши эмас, аҳолига фақатгина моддий ёрдам ёки кредит беришнинг ўзи етарли бўлмайди. Бунинг учун, энг аввало, ҳудудларда инфратузилма бўлиши, бу орқали ишлаб чиқариш ва хизматлар ривожланиши керак, – деди Президент.
ЎзА