Туркия ғарбидаги Измир шаҳрида жойлашган Швеция консулхонасига номаълум шахс ҳужум қилди, бир дипломат жароҳатланди. Бу ҳақда “Mynet” ахборот порталига ёзган.
Сурия фуқароси виза олиш билан боғлиқ муаммо туфайли амалга оширган қуролли ҳужум натижасида муассасада ишлайдиган Туркия фуқароси тан жароҳати олган.
Сўнгги ойларда Туркия ва Швеция ўртасидаги муносабат Стокгольмда муслимларнинг муқаддас китоби нусхаси ёқилиши силсиласида кескинлашди. Туркия ҳукумати Европа мамлакатларида, хусусан, Дания ва Швецияда Қуръони Каримни таҳқирлаш ҳаракатига ўта кескин муносабат билдирмоқда.
30 июль куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан швед ҳамкасби Тобиас Билльстрём билан телефон орқали мулоқотда Анқара Стокгольмдан мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қуръонни таҳқирлашга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича аниқ қадамлар кутишини айтган.