Бирлашган Араб Амирликлари гуруч экспорти ва реэкспортига тўрт ойлик чеклов эълон қилди. Мамлакат иқтисодиёт вазирлиги маълум қилишича, тақиқ гуручнинг барча навига тегишли бўлиб, 28 июлдан кучга кирган. Энди гуручни экспорт ёки реэкспорт (қайта экспорт) қилмоқчи бўлган компания рухсат олиш учун вазирликка мурожаат қилиши керак, дейилади баёнотда.
Агар тақиқ бекор қилиниши тўғрисида қарор чиқмаса, ҳужжат муддати ўз-ўзидан номалъум муддатга узайиши мумкин. Ўтган ҳафта Ҳиндистон ҳукумати ҳам тозаланган оқ гуруч мамлакатдан чиқиб кетишини тўхтатган эди. Бунга ички бозорда ушбу маҳсулот нархи ошгани ва кучли муссон ёмғири туфайли ҳосил етилиши кечиккани сабаб қилиб кўрсатилган.
Дарвоқе, БАА энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг, қарийб, 90 фоизини импорт қилади.