Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида иштирок этаётган таэквондо WT бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Омонжон Отажонов делегациямиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди.
Мусобақанинг 54 килограммгача вазн тоифасида баҳс олиб борган таэквондочимиз финалга қадар барча рақибларини енгиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги медаллари сони 4 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА