Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Дўрман” овул фуқаролар йиғинида овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари комиссиялари вакиллари иштирокида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлимининг “Обод маҳаллам” лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил қилинди.

“Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусидаги лойиҳанинг амалга оширишдан асосий мақсад – атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишдан иборат. Бу борада аҳолининг экологияга оид билимларини кенгайтириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлар ташкил қилиниб, ободонлаштириш ва атроф муҳит муҳофазасига ҳисса қўшиб келинмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА