Беруний туманида “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан байрам тадбири ҳамда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
“Нуроний» жамғармаси туман бўлими томонидан ташкил этилган кўрик-танловда сектор босқичида ғолиб бўлган нуронийлар ўзаро баҳслашди. Маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизимини самарали йўлга қўйган нуронийларнинг ишлари муносиб баҳоланди.
Навоий овулидан Ў.Нурумбетова биринчи, “Гулистон” маҳалласидан Х.Ибадуллаев иккинчи, “Мустақиллик” маҳалласидан Қ.Aйтбаев ҳамда “Тинчлик” овулидан М.Усманов учинчи ўринни эгаллади.
Ғолибларга Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси томонидан пул мукофотлари ва туман “Нуроний” жамғармасининг эсдалик совғалари топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири