“Twitter” соҳиби Илон Маск номи “Х”га ўзгартирилган мазкур ижтимоий тармоқни дунёда энг қиммат брендга айлантириш ваъдасини эълон қилди.

“X” энг қиммат брендга айланади, шу сўзларимни эслаб қолинг”, – деди у.

Мазкур тармоқ душанба куни ўз рамзини янгилади – мовий қуш ўрнини қора-оқ “Х” ҳарфи эгаллади. Маск изоҳ беришича, логотип ҳали мукаммаллаштирилади.

ЎзА