Президент Владимир Зеленский жума куни ижтимоий тармоқ орқали Украина армиясини НАТОга мослаштириш режаси ишлаб чиқила бошланганини маълум қилди.

“Вильнюс саммити қарорини амалга ошириш бўйича амалий қадам қўйиш мақсадида Олий рада вакиллари ва юқори лавозимли мулозимлар тўпланиб, Альянс билан ўзаро мослашув режасини тайёрлашга киришамиз”, – деди у. Бундан ташқари, Зеленский баёнот беришича, Киев Украина – НАТО Кенгаши фаолиятини барча босқичда йўлга қўйиш бўйича аниқ режага эга.

Литва саммитида НАТО мамлакатлари тасдиқлаган Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича кўп йиллик ҳужжатда мамлакат Қуролли кучларига Альянс стандартига мослашишда ёрдамлашиш режаси, Кенгашни ташкил қилиш ва ушбу давлатнинг НАТОга аъзо бўлиш ҳуқуқини тасдиқлаш акс этган.

 

 ЎзА