Бугун Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ганни эгаллаб турган лавозимидан бўшатди. Унинг ўрнига Коммунистик партия Марказий қўмитаси ташқи ишлар бўйича комиссияси раҳбари Ван И тайинланди. Бу ҳақда “Xinhua” агентлиги хабар берди.
Ахборотда айтилишича, бу қарор Пекинда ўтаётган 14-чақириқ Халқ вакиллари кенгаши сессиясида қабул қилинган.
Тегишли фармон ХХР Раиси Си Цзиньпин томонидан имзоланган. Кадрлар ўзгариши сабаби айтилмаган.
Цинь Ган ташқи ишлар вазири сифатида 2022 йил 30 декабрдан буён ишлаб келаётган эди.