Қирғизистон – Тожикистон сарҳад участкаларидан бирида чегарадош ҳудудлар аҳолиси ўртасида зиддият келиб чиққан. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) чегара хизмати хабар берган.
Воқеа жойига Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаси ходими етиб келган, ҳудудга кираверишда унга Тожикистон фуқаролари, Хўжаи Aъло қишлоғи аҳолиси ҳужум қилган. Таъкидланишича, кескинлик кучайиб кетмаслиги учун масъуллар ўртасида музокара олиб бориляпти.
Қирғизистон Чегара хизмати республика фуқароларини ваҳима қўзғатмасликка, давлат идоралари кўрсатмасига риоя қилишга чақирган.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, ўз навбатида, чегаравий можарода тўрт нафар тожикистонлик яралангани ҳақида хабар берди. Ҳозир вазият барқарорлашди, томонлар вазиятни ўрганмоқда, деди масъул ходим.
ЎзА