ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Шўрахон» овул фуқаролар йиғинида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда катта тажрибага эга илғор фермер хўжаликлари талайгина. Исмоил Сержанов бошқариб келаётган “Чорвадор” кўп тармоқли фермер хўжалиги улардан бири.

Ушбу фермер хўжалиги ҳар йили давлат хирмонига пахта ва ғалла топшириш бўйича шартномани муваффақиятли бажариб келади. Бундан ташқари хўжаликда чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, асаларичилик, балиқчилик тармоқлари фаолияти яхши йўлга қўйилган.

– Хўжалигимизда 50 дан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда, – дейди фермер Исмоил Сержанов. – Дала ишларини бажариш учун 10 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд. Ҳозирда хўжалигимизда чорва моллари сони 90 тани, асалари боқиладиган қутилар 60 тани, паррандалар эса 400 тани ташкил қилади. Шунингдек, 3 гектар майдонда узумзор ва 0,5 гектар ерда балиқ етиштириладиган кўл ташкил қилинган.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА