Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусидаги ҳуқуқий акцияси доирасида давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда мониторинг ишлари давомида бир қатор муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
–Жумладан, “Кўприк-қурилиш” трести унитар корхонаси “14-сон кўприк қурилиш отряди”да ишловчи A.A. ва бошқа фуқароларнинг иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати иш юритувга қабул қилиб олинди, – дейди Тахиатош тумани адлия бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Aтабек Гулимбетов. – Мурожаатни ўрганиш давомида ходимларга тегишли иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан мазкур корхонада ишловчи ходимларга 3 миллиард 668 миллион сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА