Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 158 мамлакатидан 1000 нафардан ортиқ қиличбозлар иштирок этмоқда.

Мусобақанинг илк кунида шпага йўналишининг қизлар ўртасидаги баҳсларида Шаҳзода Эгамбердиева, саблячи йигитларимиздан Муса Аймуратов ҳамда Зуҳриддин Қодиров саралашдан муваффақиятли ўтди.

Бугун аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида саралаш жангларини ўтказади. Унда Умида Илясова, Файзулла Алимов, Жавоҳир Нурматов, Нодирбек Мўминов, Мейрхан Тимуров каби қиличбозларимиз иштирок этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА