Украина Президенти Владимир Зеленский Қрим кўприги йўқ қилиниши кераклигини таъкидлади.

“Бу бизнинг нишонимиз экани равшан, тинчлик ўрнига уруш олиб келадиган ҳар қандай объект йўқ қилиниши керак”, – деди у хавфсизлик бўйича Аспен форумида сўзга чиқиб.

Зеленский Украинанинг мақсади Қримни тўлиқ қайтариб олиш эканини ҳам айтган, деб ёзган “РИА Новости”.