ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуида ўғил ва қиз  болалар ўртасида ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионати баҳслари  ниҳоясига етай, деб қолди.

Бугун чемпионат иштирокчилари дам олишади. Фурсатдан фойдаланиб, меҳмонлар пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши режалаштирилган.

Кеча йигитларимиз Эрон жамоасига қарши ўйнади. Кескин ва муросасиз кечган баҳс 3:1 ҳисобида эронликлар фойдасига ҳал бўлди. Эртага Эрон ва Покистон жамоалари финалда, ғолиблик учун майдонга тушадилар. Волейболчи йигитларимиз эса 3-ўрин билан кифояланишди.

Қизлар ўртасида кечаётган баҳсларда мамлакатимиз волейболчи қизлари – «Ўзбекистон-1» жамоаси қозоғистонлик тенгдошлари билан финалда учрашадилар.

19 июль куни финал баҳслари ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

Азимхон БОЙХЎЖАЕВ (сурат),ЎзА