Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг иккинчи бандида ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида “Хуш кайфият” республика кўрик-танлови ҳамда аския кечалари ўтказилиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, аския ва миллий қизиқчилик санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ҳар икки йилда бир марта “Табассум” халқаро кулги фестивали ўтказилади. Ҳар йили аския ва қизиқчилар жамоаларининг маҳаллий гастроль сафарлари уюштирилади.
ЎзА