Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Association of MBAs” – AMBA ва “Business Graduates Association” – BGA халқаро аккредитация ташкилотига аъзо бўлган мамлакатимиздаги илк илмий даргоҳга айланди.
AMBA маълумотида қайд этилишича, академиямиз учун ажойиб ютуқ ҳисобланган бу натижа муассасанинг банк ва молия таълими тизимида мукаммалликка содиқлигидан далолат.
BGA орқали энди илмий таклифлар бериш, битирувчилар тажрибасини янада ошириш учун кенг кўламли имтиёз ва хизматлардан фойдаланиш мумкин.
Бундан буён Банк-молия академияси барча AMBA ва BGA тадбир, конференцияларида чегирма билан қатнашади.
Шунингдек, нуфузли “Business Impact” журналида мақола чоп эта олади.
BGA тармоғининг бир қисми бўлиш академия учун осонлаштирилган тармоқ имкониятини қўлга киритиш, тасдиқлаш ва аккредитация жараёнига кириш, маркетинг кампанияси материалларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Маълумот ўрнида қайд этиш керак, BGA жаҳондаги етакчи, юқори салоҳиятли бизнес мактабларининг халқаро аъзолик ва сифат кафолати органи ҳисобланади. Ҳозирги кунда мазкур ташкилотга Европадан 85, Хитойдан 67, Жанубий Америкадан 23, Африкадан 19, Ҳиндистондан 16, Яқин Шарқдан 7 бизнес мактаби аъзо.
ЎзА