Биенналенинг Бухорода ўтказилиши мамлакатимиз олдига Ўзбекистонни халқаро арт-ҳамжамиятига қўшиш ва юртимизнинг жаҳондаги маданий ҳамда тарихий нуфузини ошириш каби муҳим мақсадларни қўяди.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидан маълум қилишларича, биеннале ўтказилиши натижасида маҳаллий ҳунармандлар ва рассомлар халқаро ҳамкасблари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш имконига эга бўлади. Бу замонавий шароитда анъанавий ҳунармандчилик имкониятларини очишга хизмат қилади.
Биенналега тайёргарлик ишлари кетмоқда. Мазкур тадбир Бухорони нафақат мутахассислар, балки сайёҳлар томонидан янада чуқурроқ ўрганилишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Н. Усмонова тайёрлади,
ЎзА мухбири.