«Янги Ўзбекистон» университетига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 28 июль соат 17:00га қадар давом этади.

Абитуриентлар ўз қизиқишидан келиб чиқиб, бир қатор йўналишларга ҳужжат топширишлари мумкин. Кимё ва материалшунослик муҳандислиги, механика муҳандислиги, электроника ва компьютер муҳандислиги, дастурий таъминот муҳандислиги, киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва робототехника, амалий математика, иқтисодиёт ва маълумотлар таҳлили, педагогика, саноат бошқаруви каби йўналишлар шулар жумласидандир.

«Янги Ўзбекистон» университетига имтиҳонлар 5 август куни бўлиб ўтади. Ўқишга ариза топшириш учун https://newuu.uz/uz/admission/form ҳаволаси орқали ёшлар ўзлари ҳақидаги сўралган барча маълумотларни тўлдириши керак бўлади.

ЎзА